Ўзбекистонда ишга қабул қилишда эндиликда прописка талаб қилинмайди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-2-моддаси бўйича вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилган мансабдор шахсларнинг энг кам иш ҳақининг 15 баробари миқдорида жаримага тортилиши ҳақидаги норма ўз кучини йўқотди. Президент тегишли қонунни имзолади.

Эндиликда вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаслик ишга қабул қилишни рад этиш учун асос бўла олмайди. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 80-моддасига шунга мувофиқ ўзгартиш киритилди.

Шундай қилиб, энди ишга жойлашишда прописка тўсиқ бўла олмайди.

Ўзгартириш 2019 йилнинг 10 январидан кучга киради.