19 февраль, сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистонда YouTube видеохостинги ва «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи муаммосиз очила бошланди. Facebook ижтимоий тармоғи эса носозликлар билан, жуда секин юкланмоқда.
Ушбу учта ресурсдан тўғридан-тўғри фойдаланиш имконияти сентябрь ойида номаълум сабабларга кўра ёпиб қўйилган эди, бироқ уларнинг ҳар учаласига VPN орқали кириш мумкин бўлаётганди.