Роберт Мюллер: “Россия ва Трамп сайловларга таъсир кўрсатиш учун тил бириктирмаган”

Махсус прокурор Роберт Мюллернинг 2016 йилги сайловларга Россиянинг аралашувига доир тергови якунланди. Унинг ҳисоботида келтирилишича, Дональд Трамп ёки унинг сайловолди кампаниясига алоқадор бирор киши АҚШда 2016 йилги президент сайловига таъсир кўрсатиш бўйича Россия билан тил бириктирмаган ва бу борада мувофиқлаштирилган фаолият олиб бормаган.

Бу ҳақда АҚШ бош прокурори Уильям Барр томонидан Конгрессга юборилган мактубда айтилади.

Шундай бўлса-да, Мюллер Трамп сайловолди кампаниясига кўплаб ёрдам таклиф қилинганига эътибор қаратган.