Рўмол ўраган аёлларни ҳақоратлаган шахс ҳибсга олинди

Истанбул, Туркия. Истанбул аэропортида мобил видеоси орқали рўмол ўраган аёлларни ҳақорат қилиб, бундай аёлларга нисбатан нафратини кўрсатган измирлик фуқаро Булент Кўкўғли ҳуқуқ-тартибот органи томонидан ҳибсга олинган. Бу ҳақда yenisafak ахборот сайти хабар берди.

У Измирдан Истанбулга учиб келиб аэропортни ўзида ушбу ҳаракатини амалга оширган. У аэропортга кириши билан «Мен Эронга келиб қолдимми ёки Туркиягами» деб киноя билан бошлаган видео мурожаатида рўмол ўрайдиган аёлларнинг кўплигидан нафратланиб, уларни ахлоқсиз ва тарбиясиз, «ҳар жойда ифлос ҳижоб», «Қора Фатма»,  «Нинзалар» деб ҳақорат қилган.

Булент Кўкўғли

Булент Кўкўғлининг бу ҳаракатлари томошабинларнинг эътирозларига сабаб бўлган.

Ҳибсга олиш ҳақидаги қарор асосида Кўкўғли сўроқ қилинди. Гумонланувчининг иши эртага «халқни нафрат ва душманликка ташвиқот қилиш» айби билан судга чиқарилади.

У рўмолли аёлларни ҳақоратлаганидан сўнг Туркиянинг бугунги ҳаётига нисбатан ёмон сўзларни ишлатиб, бугунги давлат нотўғри бир йўлдан кетаётганини айтади. Ҳамда Мустафо Камол Отатуркни эслаб «Отатуркка нима деймиз» деб асабийлашади. Сўзининг охирида бундай давлатни тарк этишини билдиради.


Булент Кўкўғли исмли ушбу шахснинг ижтимоий тармоқдаги профилидан ўрганилганда, у одамларни масофадан туриб даволаш бўйича сеансларини ўтказадиган динсиз, фирибгар эканлиги аниқланган.