УТРЕХТДА ОТИШМА: қуролланган жангари қидирилмоқда!

Ҳокимият расмийларининг хабар беришича, қуролланган жангари Голландиянинг Утрехт шаҳрида трамвай ичида ва бир неча жойларда отишма бошлаганини билдирди.

Трамвайдаги отишма маҳаллий вақт билан соат 10: 45да содир бўлган (09:45 GMT).

ОАВ хабарига кўра, уч киши ўлган ва тўққиз киши жароҳат олган.

Полиция қуролланган жангари ҳали ҳам озодликда ва қўлга олинмаган деб хабар бермоқда. Поездлар ва трамвайлар ҳаракати тўхтатилган, барча мактабларга эшикларини ёпиш талаб қилинди.

Терроризмга қарши кураш полицияси хабар қилишича, отишма «террористик ҳужум» бўлган.

Голландиянинг терроризмга қарши кураш бўйича координатор Питер-Яп Алберсбергнинг айтишича, ҳозирда барча ҳаракатлар жангариларни қўлга олишга қаратилган. Шунингдек, у жиноятчи бир кишидан кўп бўлиши мумкинлигини айтди.

Сўнгги хабарларга кўра, полиция 37 ёшли келиб чиқиши Туркиялик бўлган Гўкман Танис исмли шахсни қидирмоқда. У отишмаларни содир этганликда гумон қилинмоқда.

Утрехт вилоятида хавф даражаси вақтинчалик энг юқори даражага кўтарилди.

Утрехт университети барча биноларни ёпиб қўйган ва кириш-чиқиш вақтинча тўхтатилган. Поездлар ҳам Утрехт Марказий Станциясига қўйилмаяпди ва шаҳарнинг барча масжидлари ҳавфсизлик сабаблари туфайли вақтинча ёпилган.