Microsoftнинг янги операцион тизими – Lite OS

Microsoft компанияси ўзининг асосий ҳамкорларига Windows 10 операцион тизимини алмаштирадиган, янги Lite OS операцион тизимини таништирди. Ушбу янги тизим компьютер, планшет, ноутбук, ультрабук, телевизор ва бошқа ҳар қандай гаджетлар учун мўлжалланган.

Microsoft собиқ ходимининг айтишича, Lite OS операцион тизими тақдимоти шу йилнинг май ойида бўлиб ўтади ва шундан сўнг компания дастурнинг оммавий тест синови учун мўлжалланган версиясини чиқаради. Уни барча қурилмаларга ўрнатиш мумкин бўлади.

Маълумки, ушбу OS смартфонларда ҳам ишлашга қодир бўлади.

Windows 10 ни янги тизимга алмаштириш тезлик ва фойдаланишда қулайлиги нуқтаи назаридан ҳар томонлама яхши бўлади.

Lite OS операцион тизими фойдаланувчиларни Windows муаммоларни қандай ҳал қилиш ҳақида бош қотиришдан қутқаради дейилмоқда. Бунинг сабаби шундаки, янги платформа қурилмага ўрнатилганда бирор созламаларни ўзгартирмасдан туриб тўғридан тўғри ишлайди.