Бруклинда ўрта мактаб ўқувчисининг рюкзагидан ўқ отар қурол топилган

Виллиамсбург, Бруклин. Полиция маълумотига кўра, чоршанба куни Виллиамсбургдаги ўрта мактабда ўқийдиган ўсмирнинг рюкзагидан ўқ отар қурол топилган. Бу ҳақда Pix11 сайти хабар берди.

Ҳодиса Дриггс авенюсидаги «Unity» ўрта мактабида содир бўлган.

Рюкзагидан қурол топилган 17 ёшли ўқувчи полиция томонидан ҳибсга олинган.

Қурол ўқланган ҳолатда бўлганми ёки йўқми маълум эмас, аммо полиция ҳеч қандай отишма ёки ўқ отиш бўлмаганини айтган.

Мактаб эрталаб соат 11:00 гача ёпиб қўйилган. Ва бу вақт мобайнида дарслар бекор қилинган.