Харидорни 40000$ га “ухлатмоқчи” бўлган фирибгар ушланди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси телеграм каналида хабар берди. Тошкент шаҳар ИИББ фирибгарлик жиноятини содир этган шахсни қўлга олган.

Хабарга кўра, 2019 йил 14 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил октябрь ойида Учтепа туманида яшовчи В.Х. Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида фуқаро С.Қ.га ўзига тегишли бўлмаган “Чилонзор буюм савдо комплекси”да жойлашган дўконни сотишини айтиб, алдов йўли билан ундан 40000 АҚШ долларини олиб кетганлиги кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, В.Х. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Азиз ватандош кўчмас мулк олди-сотди ишларида ҳушёр бўлинг, пешона терингиз билан топган ҳалол пулингизни фирибгарларга алданиб бериб қўйманг.