Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг чет элларда ижобий имижини шакллантириш билан шуғулланади

12 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақида агентлик Телеграм-канали хабар бермоқда.

Кенгайтирилган йиғилишда йиғилиш иштирокчиларига ва Агентлик жамоасига янги раҳбарият таркиби таништирилди — Агентлик директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжонов, директорнинг биринчи ўринбосари Авазбек Ҳожиметов, директор ўринбосарлари этиб Саида Шавкатовна Мирзиёева ҳамда Ғайрат Бозоров тасдиқланди.