Бруклинда автоҳалокат туфайли 3 ёшли болакай ҳалок бўлди

Бу аянчли автоҳалокат ҳақида nydailynews.com ахборот сайти хабар берди. Автоҳалокат 2 май куни соат 12:45 атрофида рўй берган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Бруклинда скутерчасини ҳайдаб кетаётган 3 ёшли болакайни фургон машинаси уриб юборган ва болакай вафот этган.

3 ёшли Элнур онаси ва уч ойлик синглисини ёнида яшил скутерини ҳайдаб Бенсон авенюсидаги пиёдалар ўтиш жойига борган эди.

Болакай Коней Исланд шифохонасига олиб келинган, лекин кеч бўлган…

Айбдор ҳайдовчи 61 ёшли Жонни Гонсалес воқеа жойида қолиб расмийларни кутган. Полиция уни ҳибсга олган ва пиёдага йўл берилмаслик ва зарурий эҳтиёткорликни сақламаганлик учун судга чиқарилган.

Элнурнинг ота-онаси Мухторовлар Ўзбекистонлик бўлиб, 4 йилдан бери Қўшма Штатларда Грин кард асосида яшаб келишади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳалокат юзасидан ўз сайтида ахборот берди. АҚШда яшовчи фуқароларга ёрдам керак бўлганда Бош консулликка мурожаат қилиш мумкинлигини эслатиб ўтган.  

Ватандошлар номида марҳум болакайнинг ота-онаси ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб қоламиз.