Дима Қаюм: Қизиқчи халқнинг дардини юмор билан енгади

Бизга доим борига шукр қилишни, орзу-истаклару қизиқувчанликни жиловлашни, нотинч кўнгилни итоатда тутишни маслаҳат берадилар. Бу жуда яхши. Аммо, бундай панд-насиҳатларга доим амал қилганимизда ҳозир ҳам дуб ёнғоғини танавул қилиб, очиқ осмон остида ухлаётган бўлардик!

Ассалому алайкум азиз Ўзига Беклар!!!

Яна сизлар билан виртуал учрашганимдан хурсандман! 

Бугун дунё ахборот майдони жадаллик билан ривожланаётган бир пайтда нима ҳақида ёзсам экан деб ўйладим. Балким сиёсат ҳақида ёзаман, дедим бўлмади. Усиз ҳам сиёсатчилар кўп (айниқса чойхонамизда 🙂 ) Йўқ барибир ёзгим келди. Бугунги кундан кўплаб юртдошларим Украинада бўлган президентлик сайловлари ҳақида интернет тармоқларида фикрларини ёзишди кўплаб ҳажвларга бой постлар учради. Кимдир президент масхарабоз бўлгунича масхарабоз президент бўлгани яхши деса, яна кимдир ўзбек қизиқчиларига урғу берди. Нима бўлса ҳам украин халқини ўзи танлаган янги президент билан табриклайман!

Асли қизиқчилар жуда ҳам жиддий инсон бўладилар… 

Сиз айтолмаган гапларни ҳазил аралаш айта олади.

Халқнинг дардини юмор билан енгади.

Одамларни кулгу билан қалбларига қувонч улашади…

Ўз дардини кулгу билан сўзлайди…

Биз яна Ўзбекистонга қайтамиз. Сўнгги кунлардаги хабарлар билан қизиқдим ва ажабтовур бир мақола ўқидим. Дунёда нотўғри овқатланиш бўйича биринчи ўринда эканмиз. Яшавор Ўзбек!

Тўйлари кўпайсин! Тонгги 5 да ошни қази-қартага аралаштириб урамиз. Абетга дўстлар билан шашликхўрликка борамиз. Оқшом чойхонада қора қўчқорни думбасида ошни урамиз, Орқасидан раҳматли устоз қизиқчи Х.Тожибоев айтишганидай Малинивий компотни уриб бир кекириб қўямиз, бу нотўғри овқатланишга қирмайди ўзбекчилик дейилади 🙂 .

Дўстларим ростдан ҳам ўзгармайдиган меҳмондўст миллатмиз!

(Давоми бор)