Италияда 1 еврога уй сотиб олиш мумкин ва бу ҳазил эмас!

Сицилия жанубидаги Муссомели шаҳрининг маъмурлари бинони йил давомида эгасига таъмирлаш шарти билан 1 евро нархда уй сотиб олишни таклиф қилмоқдалар.

Сотувга қўйилган 100 та ташлаб кетилган кўчмас мулк тезликда сотиб бўлинган. Ҳозирда сотув давом этмоқда. Яқин вақтларда яна 400 та таклиф пайдо бўлиши кутилмоқда.

Харидорга қўйиладиган шарт: уйни уй йил ичида таъмирлаши керак. Агар харидор уч йил ичида уйни таъмирламаса, у тахминан 5000 евро миқдоридаги гаров пулини йўқотади.

Муссомели шаҳрининг аҳолиси – атиги 11 минг киши. Шаҳар ўз маданияти ва ўрта аср меъморчилиги билан машҳур. Унинг шинам кўчалари билан ажралиб турадиган тарихий маркази Италиянинг энг қадимги шаҳарларидан бири ҳисобланади.

Таъмирлаш ишларининг бир квадрат фут учун нархи 107 еврони ташкил этиши кутилмоқда, бошқа харажатлар эса 1100 евродан 3500 еврогача бўлган маъмурий тўловларни ўз ичига олади.

Шаҳарда таъмирлаш ишларида ёрдам берадиган муҳандислар ва архитекторлар бор, аммо янги аҳоли ўз жамоаларини ҳам тузиши мумкин.

Кичик Италия қишлоқлари аҳоли яшайдиган жойларни сақлаб қолиш учун курашмоқда, аҳолининг аксарияти бу жойларни тарк этган.

Муссомелидан уй харид қилиш учун www.case1euro.it сайтига кириб ахборот олишингиз мумкин.