Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Тошкент шаҳрида «Москва энергетика институти (МЭИ)» миллий тадқиқот университети федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди.
Ушбу филиалнинг вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
– мамлакатимиз энергетика тармоғи учун малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш;
– замонавий таълим дастурлари ва ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш;
– соҳага оид илмий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш;
– таълим ва илмий-техник соҳада етакчи хорижий таълим муассасалари билан муносабатларни ривожлантириш;
– эҳтиёжга кўра мазкур соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш.
Филиалнинг таълим бериш фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.