Тошкентда яна бир Россия университетининг филиали очилди

Президент қарори (ПҚ–4352, 07.06.2019 й.) билан Тошкент шаҳрида “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди.

Филиал фаолиятининг асосий йўналиши малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартларига мувофиқ тайёрлаш ҳисобланади.

Филиал олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда қабул 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Филиалда 4 та бакалавриат йўналиши ва 2 та магистратура йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади.

Давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари республика ташкилотларига беш йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.