Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғон музокара ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан музокара ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Амалий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини илгари суриш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олинди.