Замонавий Америка сиёсий тарихида энг ёмон ирқчилик можароларидан бири юз берди

Замонавий Америка сиёсий тарихидаги энг ёмон ирқчилик можароларидан бири юз берди. Бу ҳолат демократик оммавий ахборот воситалари томонидан ҳозирги сиёсатдаги “энг даҳшатли ва қўрқинчли нарсалардан бири” деб баҳоланди.

АҚШ президенти Дональд Трамп чоршанба куни Гринвил, Шимолий Каролина штатида навбатдаги чиқишида демократик партиядан сайланган Конгрес аъзоси Илҳам Умарга нисбатан миллатчилик гаплари билан ҳужум қилаётганида залдаги Трамп тарафдорлари ирқчилик кайфиятидаги “Уни ортига қайтарвор! Уни ортига қайтарвор” деган чақириқларни биргаликда бақириб айтиб туришди. Бу вақтда Трамп ушбу чақирувларни тўхтатмай, кузатиб турди.

Трампнинг ирқчи баёнотларини қўллаб – қувватлаб қилинган бу чақириқлари Илҳан Умар ва Конгреснинг яна уч нафар оқ танли бўлмаган аёл аъзоларига қаратилган эди.

Маълумот учун, 37 ёшли Илҳан Абдуллаҳи Умар асли Сомалида туғилиб, 8 ёшида АҚШга қочоқ бўлиб келган ва шу мамлакатда вояга етган, Меннисотадан Конгресга сайланган биринчи оқ танли бўлмаган аёл номзод. Шунингдек, Исломга эътиқод қилувчи инсонлардан Конгрессга биринчи марта сайланган икки нафар муслиманинг биридир.

Илҳан Умар

Президент Трамп ушбу тўрт Конгрес аъзоси уни асоссиз тарзда танқид қилаётганликда айблаб гапирганди. У Твиттердаги расмий саҳифасида шундай пост қолдирган: “Нега улар ўзлари келган жойга қайтиб бориб бутунлай вайрон бўлган ва жиноятчиликка тўлган жойларни тиклашга ёрдам бермайдилар. Ер юзидаги энг буюк ва қудратли миллат бўлган бизга, яъни Америка миллатига ҳукуматимизни қандай бошқаришни ўргатишлари жуда кулгули.”

Ушбу воқеадан кейин #IStandWithIlhan хештеги остидан миллатчилик ва ирқчиликка қарши постлар билан Илҳан Умарни қўллаб-қувватлаш бошланиб кетди.