Майк Помпео Хитойнинг уйғурлар ва мусулмонларга нисбатан сиёсатини қоралади (видео)

Пайшанба куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитойнинг уйғур мусулмон озчилигига нисбатан олиб бораётган сиёсатини “асрнинг доғи” деб атади ва Пекинни давлатларни АҚШда бўлиб ўтган диний эркинлик бўйича конференцияда қатнашмасликка ундашда айблади.

“Хитой инсон ҳуқуқларининг инқирози юз бераётган замонамиздаги энг ёмон уйлардан биридир, бу аниқ асримиздаги шармандаликдир,” – деди Помпео Вашингтонда 16-18 кунлари диний эркинлик бўйича бўлиб ўтган халқаро анжуманнинг сўнгги кунидаги маърузасида.
Помпеонинг сўзларига кўра, Хитой ҳукумати расмийлари 106 давлат иштирок этган уч кунлик тадбирда давлатларни қатнашмасликка чақиришга ҳаракат қилган.

Шу ойда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасида йигирмадан ортиқ давлатлар Хитойни этник уйғурларга нисбатан олиб бораётган айирмачилик сиёсатини тўхтатиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашга чақирган. Экспертларнинг тахминига кўра бир миллиондан ошиқ этник уйғур, қозоқ, қирғизлар мажбурий тарбиялаш лагерларида сақланмоқда.