2018 йилда 756800 нафар инсон АҚШ фуқаролигини олган

Ўтган ҳафта мобайнида АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати (USCIS) қўшма штатларнинг Мустақиллик куни муносабати билан 7500 яқин инсонларни АҚШ фуқаролигига қабул қилишга бағишланган тантана маросимларини ўтказди. Янги фуқароларнинг ватанга содиқлик қасамёдини қабул қилиш бўйича 1 июлдан 5 июлгача бутун мамлакат бўйлаб 110 та тантанали тадбирлар ўтказилди. 

USCIS ижрочи директори Кен Куччинелли 2 июль куни Нью Йорк шаҳридаги 9/11 хотира музейида 52 та янги америкаликларни қасамёдларини қабул қилиш ва табриклаш маросимида иштирок этди. 

Шунингдек, директор Куччинелли 4 июль куни Мустақиллик декларацияси, Конституция ва Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги бил сақланадиган Миллий архив музейида ўтказилган асосий байрам тадбирида фуқароликка қабул қилинаётганлар инсонларнинг содиқлик қасамёдини келтириш маросимини бошқариб борди. Янги фуқаролар USCIS директори ортидан АҚШ конституцияси ва қонунларига риоя қилиш, давлатга ҳар доим содиқ қолиш ҳақидаги қасамёдни такрорлаб айтиб турдилар.

Янги фуқароларни табриклар экан, “Миллатимизнинг 243-туғилган кунини нишонлаётганимизда АҚШнинг ушбу янги фуқароларига хуш келибсиз деб табриклаш мен учун шарафдир”, – деди Кен Куччинелли.

4 июль куни АҚШда Иккинчи Континентал Конгресс томонидан 1776 йил “Мустақиллик декларация”нинг тасдиқлангани байрам сифатида нишонланади. Бу декларацияда 13 та Америка колонияси (штати) бирлашиб ўзларини янги миллат – Америка Қўшма Штатлари деб номлайди ва бундан кейин Британия Империясининг бир қисми эмаслигини эълон қилган.

USCIS ҳар йили ушбу Мустақиллик кунини янги фуқароларни тантанали қабул қилиш байрам тадбири билан нишонлаб келади.

АҚШ фуқаролигига кириш учун Инглиз тили ва АҚШ тарихи, давлат бошқаруви бўйича тест топшириши лозим бўлади. USCIS фуқароликка киришни хоҳлаган муҳожирларга тестларга тайёрланиш учун барча шароитларни яратишга ҳаракат қилиб келади. Жумладан, имтихонга тайёрланиш ресурслари ва бепул дарсларни ташкил қилган. Шу жумладан, Фуқаролик Ресурс Марказида “Мустақилликнинг ўрнатилиши” мавзусидаги дарс режаси каби материалларни таклиф қилиб, фуқароликни англаш ва тушуниш ишларига шароит яратиб келади. АҚШда қонуний бўлиб турган инсонлар фуқароликни олишга тайёрланишда ёрдам олиш учун Иммиграцион хизмат кўрсатувчи ташкилотларда бепул рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Натурализация, яъни АҚШ фуқаролигини олиш USCIS томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг энг фойдалиси ҳисобланади. Қонуний йўл билан АҚШ фуқаролигини қабул қилган иммигрантлар АҚШ Конституциясига ва жамиятига мослашиб кетишга содиқлигига сўз берадилар.

USCIS тадбирлар сўнггида янги фуқароларни ва уларнинг яқинлари, дўстларини #newUScitizen, #4thofJuly ва #IndependenceDay хештеглари билан ўз тажриба ва хурсандчилигини ижтимоий тармоқларда улашишга чақириб қолди.

Сўнгги молиявий йилда USCISга иммиграцион имтиёзлар бўйича саккиз миллиондан ортиқ сўровлар келиб тушган. Бу охирги беш йил мобайнидаги кўрсатикичдан 28 фоизга кўпайган.

USCISнинг 2018 йилда якунлари ҳақидаги ҳисоботига кўра, ташкилот 756800 нафар муҳожирларга Америка орзусини ҳақиқатга айлантиришда ёрдам берган.