Facebook 5 млрд. доллар миқдорида жаримага тортилади

5 млрд. доллар миқдоридаги жарима Федерал савдо комиссия томонидан шу вақтгача технология компаниясига нисбатан белгиланган энг катта жарима бўлиши мумкин.

Федерал савдо комиссияси Кембриж аналитика эълонларидан кейин Facebook  компаниясининг махфийлик қоидаларини бузилганлиги юзасидан текширув ўтказишни бошлаган ва якунда тахминан 5 млрд. доллар миқдори жарима қўллашга қарор қилинган.

The Wall Street Journal газетаси ва Washington Post газетаси жума кунининг иккинчи ярмида аноним манбаларига таяниб хабар беришича, жарима белгилаш қарори турар-жой 3-2 овоз билан маъқулланган. Бу ўринда ушбу қарорни республикачилар қўллаб – қувватлаган бўлса, демократлар қарши овоз беришган. Адлия вазирлигининг жаримани якуний тасдиқлаши кутилмоқда.

Facebook  ва Федерал савдо комиссияси ушбу хабарга шарҳ беришдан бош тортишган.

Федерал савдо комиссияси текшируви 2018 йил март ойида Guardian томонидан Кембриж Аналитиканинг сиёсий консультацияси 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини нотўғри тарзда қўлга киритганлиги аниқланганидан сўнг бошланган. Facebook  Комиссиянинг 2012 йилги текширув хулосасига кўра фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари махфийлигини янада яхшироқ ҳимоя қилишга розилик берган эди. 2018 йилда бошлаган Федерал савдо комиссиясининг навбатдаги текшируви ушбу олдинги текширув талаблари бузилганми йўқми шуни аниқлашдан иборат эди.

Танқидчиларнинг фикрига кўра, «Facebook» га нисбатан бу чора етарли эмаслиги ва бу жарима Facebookнинг банк ҳисобига унчалик жиддий қийинчилик туғдирмаслиги мумкин. Чунки, компания 2019 йилнинг дастлабки уч ойининг ўзида 15 миллиард доллардан зиёд даромад олган.