Бўкада мустақиллик байрами ўтказилди

Бўка туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

2019 йил 26 август куни Бўка тумани Марказий хиёбонида туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Ушбу байрам тадбирига туман ташкилотлари раҳбарлари, туман халқ депутатлари, туман фаоллари, илғор фермер ва тадбиркорлар, туман ҳудудидаги барча маҳаллалардаги аҳоли ва ёшлар жалб этилди. Ушбу байрам тадбирини туман ҳокими Бектемир Ибрагимов табрик сўзи билан очиб берди. Байрам тадбирининг бадиий қисми туман маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастурлари билан бошланди. Тадбирни юксак савияда ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Тошпўлат Маткаримов, Н.Сидова, И.Фармонов, ўзбек эстрадаси хонандалари С.Мамадалиев, Л.Умирова, Ё.Мирзажонов, Фирадвс, С.Фарманов, Б.Зухриддиновлар ўз мусиқий дастурлари билан иштирок этишди.

Байрам тадбирлари ҳар йилгиданда юқори савияда ўтказилди. Энг асосийси, ҳалқимиз ушбу байрамни кўтаринки кайфиятда кутиб олмоқда. Фуқароларимиз озод ва обод ватанда тинч-тотув яшаётганимизга шукроналар айтмоқдалар.

Мустақиллик байрами нафақат юртимиз бўйлаб, балки хориждаги ватандошларимиз томонидан ҳам кенг нишонланмоқда.

Бўка тумани Маданият бўлими бошлиғи,
О.Омонов