Ўзбек тилида экстремистик фикр ёзганидан кейин махсус хизмат эътиборига тушган

24 сентябр, чоршанба куни Нью-Йорк суди 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси, Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳри резиденти бўлган Дилҳаёт Қосимов устидан ўз ҳукмини эълон қилди.

Округ судьяси Уильям Кунц раислигида бир ҳафта давом этган суд жараёни якунида Дилҳаёт Қосимов ИШИД тарафдорларини молияганликда айбдор деб топилди.

Расмий хабарга кўра, Дилҳаёт Қосимов 30 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Дилҳaёт Қосимовгa нисбaтaн aйблов 2015 йилнинг 6 aпрелида Бруклин федерaл судидa эълон қилинган эди.

Қосимов жиноий тил бириктириш ва террочи гуруҳгa молиявий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилганликдa aйблaнган.

Прокурорларнинг айтишича, Қосимов ўзбекистонлик Aброр Ҳaбибов билaн биргaликдa қозоғистонлик Aхрор Сaидaхметовнинг Суриягa бориб “Исломий дaвлaт” гуруҳигa қўшилиши учун 1600 доллaр йиққан.

Прокурорларнинг таъкидлашича, улар ҳуқуқ-тартибот идоралари эътиборига 2014 йил августида, ИШИД тарафдори бўлган веб-сайтда ўзбек тилида коммент жойлаштирганларидан сўнг тушган, агар “ИШИД”нинг буйруғига келса собиқ президент Барак Обамани ўлдиришлари мумкинлигини ёзган. Режалари орасида Коней оролига бомба жойлаштириш ҳам бўлган, дейди айбловчилар.

“Ушбу ҳукм чет эл террор ташкилотларини ҳар қандай қўллаб-қувватлайдиганлар ва уларга ҳамдард бўлганларни огоҳлантириш учун хизмат қилиши керак”, – деди ФҚБ бош директорининг ёрдамчиси Свини.