Google 21 ёшда!

Googleнинг мақсади – дунёдаги барча маълумотларни тартибга солиш ва уни ҳамма учун очиқ қилишдир.

21 йил олдин, 1998 йил 27 сентябрь куни Стенфорднинг иккита докторант (PhD) талабаси Сергей Брин ва Лоуренс (Ларри) Пейж, “кенг кўламли қидирув тизимининг” прототипини ишга тушириш ҳақида лойиҳаларини эълон қилишди.

Брин ва Ларри

“Биз ўз тизимимизга Google деб ном танладик, чунки бу googol сўзи билан айтилиши умумий ёки 10100 бўлиб, бу бизнинг кенг кўламли қидирув тизимини яратиш мақсадимизга жуда мос келади”, деб ёзишди талабалар ўз ғояларини тушунтирар экан.

Бугунги кунда Google бутун дунёда 100 дан ортиқ тилларда ишлайди ва ҳар йили триллионлаб қидирув сўровларига жавоб беради.

Очиғини айтганда, ўлчов жуда катта.

Google инсонларнинг энг яқин сирдошига айланиб бўлди. Бугун сиз мобил телефон, компьютер, ноутбук ва умуман интернетдан фойдаланаяпсизми, демак Google сиз ҳақингизда етарлича маълумотга эгадир.

2019 йил статистикасига кўра компания шу йилда $36 миллиард АҚШ долларидан ошиқ даромад олган ва ҳозирда 103 459 ходим ишламоқда.
2015 йилдан бери компанияни Сундар Пичаи бошқариб келмоқда.

Ахборот асрининг гигант компанияси ҳисобланган Googleни ташкил топган куни билан табриклаб қоламиз ва омад тилаймиз.