АҚШ Хитой ҳукумати ва Коммунистик партияси раҳбарларига виза чекловини эълон қилди

АҚШ Давлат Котиби Майк Помпео кеча ўзининг Твиттер саҳифасида Хитойнинг Шарқий Туркистон ҳудудида олиб бораётган репрессион сиёсатини қоралаб қуйидагича пост қолдирди:

“Хитой Шинжонда дин ва маданиятни йўқ қилиш мақсадида мажбурий равишда миллиондан ортиқ мусулмонларни ҳисбга олиб, шафқатсизлик компаниясини давом эттирмоқда.

Хитой аждарҳо каби таъқиб қилишни ва репрессиясини бекор қилиши керак. Мажбурий ҳибсга олинганларни озод қилиши ва хориждаги хитойлик мусулмонларни таъқиб ва таҳдид қилишни тўхтатиши керак.»

«Бугун мен Шинжондаги уйғурлар, қозоқлар ва бошқа мусулмон камчиликни ҳисобланган миллатларни репрессиясига жавобгар бўлган Хитой ҳукумати ва Коммунистик партия раҳбарларига виза чеклови қўйилганлигини эълон қиламан.»

Ўтган ҳафта Ватиканда ташкил қилинган матбуот конференциясида АҚШ Давлат Котиби Майк Помпео Хитой ўз фуқароларидан “Яратганга эмас, балки ҳукуматга сиғиниш”ни талаб қилаётганини даъво қилган эди.

Шунингдек, 7 октябр куни Хитойнинг 28 та компанияси АҚШ томонидан қора рўйхатга киритилган эди. Ушбу компаниялар Шарқий Туркистон ҳудудидаги репрессион сиёсатни амалга оширишда иқтисодий ва хизмат кўрсатиш бўйича иштирок этиб келганлиги учун сакция рўйхатига тушган.

Эслатиб ўтамиз, Хитой Шарқий Туркистон ҳудуди яшовчи туб энтик халқ ҳисобланган уйғурлар ва бошқа кам сонли туркий мусулмон миллатларни диний ва маданий ўзлигини йўқотишга қаратилган сиёсати, инсон ҳуқуқларини бузиб келаётганлиги учун дунё мусулмонлари ва ривожланган давлатлар, халқаро ташкилотларнинг танқидига учрамоқда.