Ҳомиладор муслима аёлга исломофоб эркак ҳужум қилиб дўппослади

Aвстралиянинг Синдей шаҳрида исломофоб эркак 38 ҳафталик ҳомиладор муслима аёлни исломофоб гаплар билан ҳақорат қилиб дўппослади.
Даҳшатли видеотасвир пайшанба куни ижтимоий тармоқларда тарқалиб, норозиликларга сабаб бўлди.

TRT World воқеа ҳақида хабар бериб, кузатув камерасига олинган видеони эълон қилди.

“The Sydney Morning Herald” хабарига кўра, 31 ёшли муслима Рана Эласмар ҳижоб ўраган дугоналари билан Парраматтадаги қаҳвахонада ўтирган бўлган, 43 ёшли Стипе Лозина уларнинг столига яқинлашиб бир неча сония исломофоб гапларни гапириб ҳақорат қилган ва Ранани уришни бошлаган.

Ҳомиладор аёлнинг бош қисмига 14 марта муштлаб, йиқилганидан кейин уни 2 марта тепган.

Воқеа жойидаги аёллар ва эркаклар жабрланувчи муслима Рана Эласмарни исломофобнинг ҳужумидан қутқариб қолишган.

Жиноятчи 43 ёшли Стипе Лозина Парраматта полиция бўлинмасига олиб келинган ва ҳибсга олинган. Унинг гаров эвазига ҳибсдан озод қилиш сўрови рад қилинган. Жиноятчи Стипе Лозина полицияда рецидив жиноятчилар рўйхатида туриши маълум бўлган ва унинг бу галги жинояти олдиндан режаланмаган, тасодифий эканлигини айтишган.

Рана Эласмарнинг гапига кўра эркак унга ҳужум қилишдан олдин “Мусулмонлар менинг онамни зўрлашган” деб унга бақирган ва уриб кетган.

Жабрланувчи аёл шифохонага олиб келиниб текширилган, бир қанса шилиниш ва ишишлар олган, унинг ҳомиласига зарар етмаган. Кечга яқин уйига рухсат берилган. Полиция муслима аёл стресс ва шок ҳолатга тушганлиги айтиб ўтган.

Рананинг турмуш ўртоғини айтишича, аёли одатда уйда бўлиши, фарзандаларига қарашини, лекин, шу куни дугоналари таклиф қилгани учун қаҳвахонага чиққанлигини, ўзи эса уйда фарзандларига қараб қолганлигини айтган.

Ҳибсда қолдирилган жиноятчи Стипе Лозина 5 декабр куни судга чақирилади.