Ҳамдардлик: Канадада авиаҳолакда вафот этган ватандошлар жазонаси учун хайрия акцияси бошланди

Кеча, Отабек Облокуловни яқиндан таниган инсонлар жуда оғир хабар билан юзлашди. 27 ноябрь, соат кечки 5 ларда Канада давлатининг Кингстон шаҳри яқинида авиа ҳалокат содир бўлгани ва самолётда бўлган Отабек Облокулов, рафиқаси ва 3 фарзанди, ҳамда яқинда турмуш қурган укаси ва келини ҳалокат оқибатида оламдан ўтгани хабари келди.

Канада Tранспорт хавфсизлиги хизматининг хабарига кўра самолёт Aмерикада рўйхатдан ўтган Пипер ПA-32 бўлиб, Буттонвил муниципал аеропортидан учиб Кингстон шаҳрига йўл олган бўлган.
Самолёт Облокулов номида рўйхатга олинган ва унинг учувчиси ҳам ўзи бўлган. Канада ҳуқуқ-тартибот органлари авиаҳалокат сабабларини ўрганишни давом эттирмоқда.

марҳум Отабек Облакулов

Отабек Облокулов Aмерикадаги ўзбеклар орасида самимийлиги ва дўстоналиги билан танилиб ҳамма томонидан ҳурмат кўрган, атрофдагиларига ёрдамини ҳеч аямаган инсон эди. Облокуловлар оиласи Хюстондаги намунали ўзбек оилалардан бири эди. Бу оғир жудолик, Отабек Облокуловнинг яқинлари ва дўсларига жуда оғир қайғу олиб келди.

Бу оғир кунларда Отабек Облокуловни оиласига ҳамдарлик билдирамиз. Уларнинг қариндош ва яқинларига сабр тилаймиз.

Ушбу фожеали вафот этганларнинг жанозасига ёрдам учун Отабек Облокуловнинг дўстлари томонидан Gofundme.com сайтида хайрия акцияси эълон қилинди.