Парламент сайловларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Нью Йоркдаги “Vatandosh” Ўзбек-Америка жамиятига аъзо бўлганлигим боис, жамият томонидан уюштириладиган ҳар бир учрашув ва тадбирларда иштирок этишга ҳаракат қиламан. Бу каби учрашувларда бир заминдан келган инсонлар билан дийдорлашиш, файзли суҳбат қуриш, энг асосийси Ватанимизда рўй бераётган ўзгаришлар хусусида маълумотларга эга бўлишга қулай имконият яратилади.

Декабрь ойининг 10 санаси, ташқарида ёмғир савалаб турибди, шунга қарамай, Бруклиндаги “Gulchatay” ресторанига йигирмадан ортиқ ўзбекистонликлар ташриф буюришди. Улар “Vatandosh” Ўзбек-Америка жамияти ташкилотчиларидан Норҳўжа Содиқов, Фарҳод Султонов, Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий ваколатхонаси маслаҳатчиси Равшан Алимов, иммиграция ишлари бўйича Гулбаҳор Пўлатова, Халқаро туризм менеджментлиги мутахассиси Мафтуна Тўхтасинова ва яна кўплаб бошқа меҳмонлар иштирок  этишди. Энг қизиғи жамият ташкилотчилари томонидан ташкил килинган тадбирда икки Америкалик Марс ва Нэнси Джейкобсонлар Ўзбекистонга ташриф буюриш истаклари борлиги ҳақида айтиб ўтишди. Марс Джейкобсон “New York” журналининг Бош муҳаррири бўлиб, кўҳна Ўзбекистон ҳақида қизиқарли материал тайёрлаш нияти борлиги ҳақида айтиб ўтди.

Тадбир 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикасида Парламент сайловларига бағишланди. АҚШда Ўзбекистондан келган фуқаролар сони кўплиги ва юртимизнинг сиёсий ҳаётига бефарқ бўлмаган ватандошларимизни сайловда фаол иштирок этишларини таьминлашдан иборат. Нью – Йоркнинг Бруклин шаҳрида, Сиэтл, Филадельфия, Сан Франциско, Чикаго штатларида сайлов участкалари ташкил қилиниши ҳақида айтиб ўтилди. Сайлов хусусида туризм мутахассиси Мафтуна Тўхтасинова инглиз тилида Марс ва Нэнси Джейкобсонларга тушунтириб ўтди, шунингдек кўҳна Самарқанд, Бухоро ва албатта пойтахтимиз Тошкент ҳақида ҳам қизиқарли маълумотлар беришга улгурди. Тадбир давомида хорижликлар орасида маълум ва машҳур бўлган миллий таомларимиз ҳақида нафақат билиш балки танаввул қилишга ҳам имкон бўлди. Ҳар доимгидек таомларимиз шохи палов дастурхонга тортиқ қилинганида, уни танаввул қилган меҳмонларга жудаям манзур бўлди. Уларга таомларимиз хуш ёққанини юзларидан уқиш қийин эмасди. Жуда илиқ ва дўстона кайфиятда ўтган тадбир эсдалик учун туширилган фотосуратлар билан ўз якунини топди.

Дилдора  Салоҳиддин  қизи  Рустамова
Vatandosh.com  сайти  учун  махсус.