БАА ва Исроил қуёш энергияси соҳасида шартнома имзолашди

Амирлик ва Исроил компаниялари расмийлари қайта тикланадиган энергия соҳасидаги икки мамлакат ўртасида биринчи битимни имзолаганлигини эълон қилди.

Шартнома Амирлик томонидан Абу Дабининг “Масдар” келажак энергиялари компанияси томонидан имзоланган бўлса, Исроил томонидан Франция электр гиганти “EDF” нинг шўба корхонаси бўлган “EDF Renewables” томонидан имзоланган.

Ўз навбатида, Исроил энергетика вазири Ювал Штайнз “Твиттер”даги саҳифасида: “Бу энергетика соҳасидаги Иброҳим келишувларининг биринчи самараси”, деб умид қилишини, ҳамкорлик унинг мамлакати 6 йил ичида қуёш энергияси соҳасида дунё этакчисига айланишига имкон беришига ишонишини маълум қилди.

Ўз навбатида, Амирликнинг “Масдар” компанияси бош директори Муҳаммад Жамил Ал-Рамахи икки мамлакат ўртасида тоза энергия соҳасида “ҳамкорликнинг янги даврини” мамнуният билан кутиб олди.