Байден Мексика президенти билан телефон орқали боғланди

Мексика президенти Андрес Мануел Лопес Обрадор Канада бош вазири Жастин Трюдодан кейин АҚШ президенти Жо Байден телефон қилган иккинчи давлат раҳбари бўлди. Икки давлат раҳбарлари минтақавий миграция ва коронавирус пандемияси каби қатор минтақавий масалалар бўйича икки томонлама ҳамкорликни кўриб чиқдилар. Мексика президенти ушбу суҳбат дўстона бўлганини айтди.