Коронавируснинг мутацияга учраган турлари Европа учун катта хавф туғдирмоқда

Европа касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази Буюк Британия, Жанубий Африка ва Бразилияда пайдо бўлган коронавирусининг 3 та мутацияланган штаммлари пайдо бўлганлигини тасдиқлади ва бу Европа учун катта хавф туғдиришини таъкидлади.

Марказ пайшанба куни эълон қилинган хатарларни баҳолаш бўйича ҳисоботда, мутациялар ёки коронавирусининг “Ковид-19″ни келтириб чиқарадиган қисмларининг ўзгаришини ўз ичига олган янги турларини олимлар юқумли деб ҳисоблайди. Бу янги турлар аллақачон Европанинг кўплаб мамлакатларида аниқланган ва тарқалиши эҳтимоли катта.

У ушбу штаммлар “Ковид-19″га чалинганлар сонини, шунингдек, касаллик туфайли ўлим кўпайишидан огоҳлантирди.

Марказнинг таъкидлашича: “Биз ҳозирда Корона вирусининг юқиш қобилиятига эга штаммлари борлиги тасдиқланган жойларда эпидемия тарқалиши кенгайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз”.

Ҳисоботда таъкидланишича, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш тизимларини оғир ҳолатларга тайёрлаб туришлари керак”.

Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг айрим мамлакатлари ўзларининг чегараларини ёпиб қўйишган ёки вируснинг мутацияланган штаммларининг тарқалишини чеклаш учун йўлларини ўрганишмоқда, аммо Европа Комиссияси бундай чоралар иттифоқнинг ягона бозорига зарар этказишини маълум қилган.