11-13 июнь кунлари Англияда G7 саммити бўлиб ўтади

Буюк Британия Бош вазири идораси G7 саммити Англиянинг жанубидаги Корнуолл шаҳрида 11-13 июнь кунлари бўлиб ўтишини айтди.

 Идора ўз баёнотида: “Саммит 2021 йил 11-13 июнь кунлари Корнуолл вилоятидаги Карбис кўрфазида бўлиб ўтади. Дунёнинг етакчи демократик давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарлари июнь ойида Корнуоллда учрашиб, умумий масалаларни муҳокама қиладилар. Коронавирусга қарши курашдан тортиб, иқлим ўзгаришига қадар бўлган муаммолар кўриб чиқилади. Дунё бўйлаб одамларга эркин ва очиқ савдо, технологик тараққиёт ва илмий кашфиётларнинг ютуқларидан фойдаланиш имкониятини таъминлашга эътибор қаратилади.

Баёнотда Австралия, Ҳиндистон ва Жанубий Кореянинг меҳмон мамлакатлар сифатида иштирок этишга таклиф қилинганлиги айтилган.

Еттилик гуруҳига Буюк Британия, Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, АҚШ ва Европа Иттифоқи киради. Ушбу саммит АҚШнинг янги президенти Жо Байден иштирок этадиган биринчи йирик халқаро тадбир бўлиши мумкин.