Марокаш қироли Исроилга ташриф буюриши шартини айтди

Исроилнинг “Маориф” газетаси душанба куни Марокаш қироли Муҳаммад VI Исроилга ташриф буюриш таклифини қабул қилиши учун Фаластин-Исроил музокараларини қайта бошланишининг эълон қилинишини шарт қилди.

Газетанинг франcуз манбаларидан иқтибос келтирган ҳолда таъкидлашича, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳудан Исроилга икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар нормаллашганидан кейин ташриф буюриш учун расмий таклифнома олган Марокаш қироли, бу ташриф Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик музокаралари қайта бошланиши эълон қилиниши билан амалга оширилишини айтган. Шунингдек, у ташрифи давомида Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашишни ҳам талаб қилган.

Газетанинг таъкидлашича, бир неча кун ичида Работга борадиган Марокашдаги Исроил алоқа идорасининг янги раҳбари Девид Гоффрин ушбу ташрифга тайёргарлик учун музокаралар олиб боради.