Миср молия вазири: Коронавирус пандемияси сабабли мамлакат 200 миллиард жунайҳ зарар кўрди

Миср молия вазири Моҳаммад Муайт ўтган йили Коронавирус пандемияси туфайли унинг мамлакати кўп тармоқли даромадлардан 200 миллиард жунайҳ (12,8 млрд АҚШ доллари) йўқотганлигини тасдиқлади.

Муайт: “Коронавирус пандемияси Миср иқтисодиётига таъсир қилди, чунки давлатнинг ички даромади камайди ва бошқа маблағлар бир қатор соҳаларга сарфланди”, деди.

У: “Биз бу йил даромадлар йўқотилиши 150 миллиард фунтдан кам бўлмаслигини кутмоқдамиз,” деб қўшимча қилди.

У: “Ислоҳотлар Миср иқтисодиётининг ички ва ташқи муаммоларга қарши барқарорлигини таъминлади”, деб таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, алоқа, тиббиёт ва тиббиёт анжомлари соҳасида пандемия даврида ижобий ўсиш кузатилган.