Ибн Салмон автоуловлар ва ифлосланишлардан холи шаҳар лойиҳасини эълон қилди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Неом Сити лойиҳаси доирасида Қиролликнинг шимолида барпо этиладиган шаҳар лойиҳасини эълон қилди, у автомобиллардан бутунлай озод бўлиб, атроф-муҳитни сақлашда бошқа шаҳарлар учун намуна бўлади.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган реклама видеосида Ибн Салмон: “Мен сизга “The Line”ни тақдим этаман, узунлиги 170 км бўлган, 95 фоиз экологик: автомобиллар ва углерод чиқиндиларидан холи бўлган шаҳар бўлади”, деган.

Ҳали ҳам қурилиши давом этаётган Неом шаҳрининг веб-сайтида ёзилишича, янги шаҳар кўчалар ва автоуловлардан холи бўлади, шу сабабли тезюрар транспортлар ер ости туннелларида бўлади. Ҳар ким ўзига керакли нарсаларни 5 дақиқалик масофадан олиши мумкин олади.

Сайт “The Line” лойиҳаси Саудия Арабистонининг шимоли-ғарбий қисмида, Қизил денгиздаги Ақаба кўрфазининг чеккасида, дунё чорраҳасида жойлашганлигини ва дунё аҳолисининг 40%и у ерга 4 соатдан кам вақт ичида етиб бориши мумкин бўлган глобал инновациялар маркази бўлишини таъкидлайди.