Нидерландия: Комендантлик соатига қарши намойишларда полиция билан тўқнашувлар юз берди

Голландия оммавий ахборот воситалари мамлакатда Корона вирусини чеклаш учун Эйндховен ва Амстердам шаҳарларида ўрнатилган комендантлик соатларига қарши полиция ходимлари ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар бўлганини хабар қилди.

Бир қатор намойишчилар Эйндховендаги бир қатор дўконларни талон-тарож қилишган.

Голландиянинг Адлия ва хавфсизлик вазири Фред Граберхаус: “Ҳокимлар ва полиция тартибсизликларга нисбатан қатъий чора кўришди”, деди.

У: “Тартибсизлик Корона сиёсатига қарши намойиш билан боғлиқ эмас. Аксинча, бу жиноий хатти-ҳаракатлардир, чунки баъзи одамлар атайлаб полиция, журналистлар ва ёрдамчиларни нишонга олишади”, қўшимча қилди.

Голландияда комендантлик соати шанба куни кечқурун бошланди, бу ушбу чораларга қарши норозилик намойишларига сабаб бўлди.