Пластик карточкадаги пулларни “Сlick” дастури орқали ўғирлаган аёл жавобгарликка тортилди

Ушбу жиноят ҳақида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берган.

26 январь куни фуқаро Ў.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда, 04 январь куни номаълум шахс номига тегишли банк томонидан расмийлаштирилган пластик картасидан уяли алоқа аппаратига ўрнатиладиган “Click” тизими орқали, пластик карта ҳисобида бўлган пуллардан  1.050.000 сўмини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни М.В. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.  

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.