Дубайда дунёдаги энг баланд атракцион очилди

Пайшанба куни Дубайдаги Болливуд боғида дунёдаги энг баланд атракцион очилди. Унинг баландлиги 140 метр.

“Скай Флайер” деб номланган атракцион сайёҳлик объекти сифатида қайта ишга туширилган, жуда чиройли тарзда барпо этилган Болливуд боғида жойлашган.

“Скай Флайер” бунгача дунёдаги энг баланд ҳисобланган, АҚШнинг Орландо шаҳридаги атракциондан 3 метр баланддир.


“Скай Флайер” атракциони. Дубай.