Туркия террорчи гуруҳларга қарши иккита операция бошлади

Туркия Ички ишлар вазирлиги сешанба куни икки ҳафта олдин бошланган хавфсизлик операциялари доирасида “ПКК” жангариларига қарши иккита янги “Эрен” операциялари бошланганини эълон қилди.

Вазирлик баёнотида, 11 январь ҳолатига кўра, террорчини зарарсизлантириш мақсадида “Эрен” операциялар давом этаётгани айтилган.

Унинг сўзларига кўра, ” Эрен 4″ операцияси жандармерия ва полициянинг 93 гуруҳи иштирокида бўлиб, 1620 нафар хавфсизлик ходимини ўз ичига олади, 2550 нафар хавфсизлик ходими эса ” Эрен 5″ да қатнашмоқда.

Шуниси эътиборга лойиқки, Ички ишлар вазирлиги “ПКК” террор ташкилотига қарши ” Эрен” операцияларини 10 январда “Чақмоқ” операциялари тугаганидан сўнг бошлади.

Ички ишлар вазирлиги янги операцияларни 2017 йил 11 августда “ПКК” томонидан ўлдирилган туркиялик йигит ” Эрен Булбул” номи билан ” Эрен ” деб атади.