Хитой дунёдаги энг илғор электро автомобиллардан бирини намойиш этди

Яқинда Хитойнинг Nio компанияси ўзининг энг замонавий автоуловларидан бири янги ET7 моделини намойиш қилди.

Янги машина бутун том бўйлаб чўзилган шаффоф ойнаси туфайли сўнгги аеродинамик стандартларга мувофиқ ўйланган, йўловчиларга ҳаракат пайтида ўзига хос қулайлик ва эркинлик туйғусини таъминлайдиган ўзига хос тузилиши билан ажралиб туради.

Эътиборни тортадиган энг муҳим жиҳати бу – машинани масофадан туриб телефонлар ва ақлли қурилмалар орқали бошқариш имкониятини берадиган илғор технологиялардир. Телефон орқали машинани тўхтатиш ёки агар у бирон бир жойда тўхтаб турган бўлса, эгасига қараб ҳаракат қилиш буйруқларини бериш мумкин.

Ички томондан эса, ушбу транспорт воситаси энг янги мултимедиа тизимлари ва 30 дан ортиқ карнай орқали товушларни ажойиб тарзда тарқатадиган ривожланган аудио тизимидан ташқари, кўплаб бошқарув технологиялари жиҳозланган. Автомобил овозли буйруқлар орқали бошқариш мумкин бўлган интерактив экран билан таъминланган ўзига хос электрон ёрдамчига эга.

Ушбу транспорт воситасида, шунингдек, куннинг ҳамма вақтига мос равишда бошқарилиши мумкин бўлган ички ёритиш тизимлари, Тесла автомашиналаридаги каби ҳайдовчининг интерфейси ўртасида улкан сенсорли экран ва электрон панел сифатида ишлайдиган ҳайдовчига қарама-қарши қўшимча экран мавжуд.

Ушбу автомобил 653 от кучига тенг бўлган ва атиги 3,9 сонияда 0 дан 100 км / соатгача тезлашишини таъминлайдиган экологик тоза электр моторлар билан ишлайди. Бир марта тўла қувватланган 1000 км масофани босиб ўтиш учун етарлидир.
Автомобиль нархи 69 000 АҚШ долларидан бошланиши тахмин қилинмоқда.