Алиев: Россия ва Арманистон ўртасида Озарбайжон орқали темирйўл ўтказиш мумкин

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Озарбайжон ҳудуди орқали Россия ва Арманистон ўртасида, шунингдек Озарбайжоннинг “Нахичеван” шаҳри орқали Россия ва Эрон ўртасида темир йўл линиясини очиш имкониятига ишора қилди.

Алиевнинг баёноти Озарбайжон бошқарувига қайтган Қорабоғ минтақаларига ташрифи чоғида янгради.

Алиев: “Биз минтақадаги транспорт лойиҳалари минтақамизни узоқ муддатли ривожланишида, барқарорликни таъминлашда ва уруш хавфини йўқотишда алоҳида рол ўйнашини биламиз. Бундан барча иштирокчи мамлакатлар фойда кўради. Озарбайжон Нахичеван билан бирлашади. Мухтор республика орқали Туркия билан боғланилади. Шу билан бирга, буни амалга ошириш мумкин. “Россиядан Арманистонга темир йўл линияси фақат Озарбайжон ҳудудидан ўтиши мумкин”, деган.

Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари 10 ноябрда Қорабоғ урушини тўхтатиш тўғрисида декларация имзолашган эди.