БАА космик аппарати Марс орбитасига кирди

Бирлашган Араб Амирликларининг Муҳаммад бин Рошид номидаги космик маркази сешанба куни “Умид” зонди Марс орбитасига муваффақиятли етиб борганини эълон қилди.

Бу ҳақда Твиттердаги “Умид” зонди аккаунтида маълум қилинган.

Зонд 204 кун давомида 480 миллион км дан ортиқ масофани босиб ўтиб, Марс орбитасига етиб борган.

Орбитага кириш билан зонд Марс атмосфераси ва иқлими тўғрисидаги маълумотларни юборишни бошлаган.

Ушбу зонд сайёралараро саёҳат қилган биринчи араб зондидир.