Байден Конгрессни қуролларга оид қонунларни кучайтиришга чақирмоқда

АҚШ Президенти Жо Байден Паркленд мактабидаги қонли ҳужумнинг уч йиллиги муносабати билан Қўшма Штатларда қурол-яроғ олди-сотдиси бўйича қонунларини кучайтириш вақти келганини таъкидлади.

Якшанба куни Оқ Уй томонидан берилган баёнотда Байден Паркланд шаҳридаги Маржори Стонеман Дуглас мактабидаги ҳужумда (14 ўқувчи ва уч ўқитувчи ўлдирилган) ва ўқотар қурол ишлатилган бошқа ҳужумларда қурбон бўлганларнинг оилалари билан бирдамлигини билдирди. Байден: “Маъмурият ушбу чақириққа қулоқ солиш учун янги оммавий отишма ҳодисасини кутмайди. Аксинча, биз қуролли ҳужумларни тўхтатиш, мактабларимиз ва жамиятимиз хавфсизлигини таъминлаш учун чоралар кўрамиз”, деди.