Борис Жонсон журналистлиги сабабли ўзини айбдор ҳис қилаётгани айтди

Борис Жонсон бир гуруҳ мактаб ўқувчилари билан учрашувда ўзининг журналистликни ташлаб сиёсатга ўтганининг сабаби ҳақида тўхталиб ўтди. У ўзини одамларга ҳужум қилишда айбдор ҳис қилгани, ўзини ўша одамлар ўрнига қўйиб кўрмаганини айтди.

Мен узоқ вақт журналист эдим. Ҳали ҳам ёзмоқдаман”, деди у Лондоннинг жануби-шарқидаги Седжҳилл академияси ўқувчиларига. “Аммо сиз журналист бўлсангиз ажойиб, бу ажойиб иш, жуда зўр касб, аммо муаммо шундаки, сиз баъзан одамларга ҳужум қилгандек каби ҳолатларга дуч келасиз”, дейди у.

У сўзларини давом эттириб: “Сиз уларга чиндан ҳам ҳужум қилмоқчи бўлмайсиз, балки танқидий муносабатда бўласиз… Балки ўзингизни танқид қилаётган одамнинг ўрнига қўймаганлигингиз учун баъзан бу борада бироз ўзингизни айбдор ҳис қиласиз ва шунинг учун мен буни тарк қиламан, деб ўйладим”, деди.

Борис Жонсон сиёсатга келишидан аввал Daily Telegraph нашрида колумнист журналист, шунингдек Spectator агентлигининг Брюселдаги мухбири ва муҳаррири бўлиб ишлаган.