Ер “иккинчи ойини” абадий йўқотиш арафасида

Олимлар Ернинг “иккинчи ойи” бу ҳафта сайёрага яқинлашишини, шундан сўнг у учиб кетиши ва бошқа кўринмаслигини эълон қилишди.

Астрономлар 2020 йил сентябрь ойида сайёрамиз ва Ой ўртасида ярим соат атрофида Ер орбитасига тушган номаълум осмон жисмини норасмий равишда сайёрамизнинг “иккинчи ойи” 2020 SO деб аташган.

Бу каби вақтинчалик сунъий йўлдошлар “minimoons” (кичик ойлар) деб номланади. Бу ҳолатда мазкур жисмни ой деб аташ унчалик тўғри эмас. Чунки 2020 йил декабрида NASA тадқиқотчилари бу нарса космик тош эмаслигини, аксинча, 1960-йиллар АҚШнинг Сурвейёр ой миссияларида учирилган ракетанинг қолдиқлари эканлигини билиб олдилар.

EarthSky.org маълумотларига кўра, 2020 SO 2 февраль, сешанба куни Ерга 220.000 км узоқликкача ёки Ер ва Ой ўртасидаги йўлнинг 58 фоизигача яқинлашади.

EarthSky.org маълумотларига кўра, бу жисм 2021 йил марти кириши билан Ернинг орбитасидан бутунлай чиқиб кетади. Шундан сўнг, “кичик ой” Қуёш атрофида айланадиган яна бир жисм бўлиб қолади.

Римдаги “The Virtual Telescope Project” лойиҳаси барча қизиқувчи юлдузларни кузатувчилар ва астрономия ихлосмандлари учун 1 февралга ўтар кечасидан ўз веб-сайтида Ернинг “иккинчи ойи” билан сўнгги хайрлашувни ўтказади.