Европаликлар вакцина масаласида Россия ва Хитойга мурожаат қилишмоқда

Европа Иттифоқида фармкомпаниялар шартномавий мажбуриятларини бажармаганига жавобан Россия ёки Хитой вакциналарига мурожаат қилиш имкониятлари тўғрисида мунозаралар бўлиб ўтаётгани хабар қилинмоқда.

Бу Европа Иттифоқинин Европа дори агентлиги томонидан тасдиқланган ҳар қандай вакцинадан фойдаланишга тайёрлигини кўрсатди.

Американинг “Модерна” компанияси Американинг “Пфизер” компанияси ва Британиянинг “АстраЗенека” компаниялари яқинда Европа Иттифоқига ваъда қилингандан кўра камроқ вакциналар беришини эълон қилган.

Германияда вакциналар танқислигига қарши нима қилиш кераклиги ва хусусан Германиянинг ўзида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш масаласи кўрилмоқда.

Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатлари, масалан, Венгрия ва Чехия, ушбу учта ғарбий компанияни кутиб ўтирмай, шарққа, Россиянинг “Спутник В” ва Хитойнинг “Синофарм” вакциналарига юзланишди.

Венгрия февраль ойида Россиянинг “Спутник В” нинг биринчи партиясини қабул қилгани, Хитой вакцинасини ҳам ишлатишга рози бўлганлиги ва беш миллион дозани сотиб олганлиги ҳақида хабарлар чиқди.