Ҳакам майдонга тушган итни қизил карточка билан чиқариб юборди

Сербиянинг “Раднички Крагужевач” ва “Колубара” клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида кулгили воқеа юз берди. Ўйин ҳаками майдонга бостириб кирган итга қизил карточка кўрсатган.

Ит стадионга тўрт марта кириб, ўйинни бир неча бор тўхталишига сабаб бўлган. Учрашувни олиб борган ҳакам эса, итга қизил карточка кўрсатиб, уни қонуний тартибда майдондан ҳайдаб чиқаришга қарор қилган.