Гутерриш расман БМТ Бош котиби лавозимига иккинчи муддатга номзод қилиб кўрсатилди

Португалия ҳукумати Антонио Гутерришни расман иккинчи муддатга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби лавозимига номзод қилиб кўрсатди.

Чоршанба куни Португалия Бош вазири Антонио Коста Твиттер орқали Гутерриш ўз вазифаларини холислик, масъулият ва мулоқот қобилияти билан бажаришини ёзди.

Коста Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг Президентига номзодлик хати юборганлигини маълум қилди.

Гутерриш шу йил бошида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси президентига иккинчи муддатга номзодини қўйиш тўғрисида хабар берган эди.

71 ёшли Гутерреш 2017 йил бошидан буён Халқаро ташкилотнинг бош котиби лавозимини эгаллаб келади ва унинг ваколати шу йил охирида тугайди.

Унга рақиблик қилувчилар ҳали эълон қилинмаган.

Анъанага кўра, вето ҳуқуқига эга бўлган бешта мамлакат – АҚШ, Хитой, Россия, Буюк Британия ва Франция – тайинланишда ҳал қилувчи таъсирга эга.