Италия Facebookни 7 миллион евро миқдорида жаримага тортди

Италиянинг Рақобат назорати идораси Facebook фойдаланувчилари маълумотлари билан ишлашда нотўғри тижорий амалиётини тўғирлаш талабини бажармаганлиги учун 7 миллион евро жаримага тортилишини маълум қилди.

“Ҳозирги тергов шуни исботладики, Facebook қайта кўриб чиқилган баёнотни нашр этмаганлиги ва илдиз отган адолатсиз амалиётларни тўхтатмаган”, – дейилган регуляторнинг баёнотида. 2018 йил ноябрь ойида Монополияга қарши кураш идораси Facebook ўз фойдаланувчиларини уларнинг маълумотларини йиғиши тўғрисида хабардор қилмаганликда айблади. Шу сабабли компания 5 миллион евро миқдорида жаримага тортилган. Шунингдек, ҳукумат Facebookдан ўз веб-сайтининг Италия учун асосий саҳифасида, “Facebook” иловасида ва шахсий саҳифасида ўзгартирилган баёнотни эълон қилишни талаб қилди.

Ўз навбатида бунга жавобан Facebook вакили: “Компания дастлабки натижаларига қарши апелляция шикояти бўйича Давлат Кенгашининг қарорини кутмоқда”, деди.

Вакилнинг қўшимча қилишича, “Facebook” аллақачон ўз хизматлари ва йўналтирилган рекламаларини тақдим этиш учун қандай маълумотлардан фойдаланиши бўйича қоидаларини ўзгартирган.