Измирга тўфон ёпирилди

Туркия расмийларининг айтишича, жума куни Измирнинг ғарбий қирғоқ минтақасидаги Алачати портига тўфон ёпирилиши натижасида 16 киши жароҳат олган.

Ички ишлар вазири ўринбосари Исмоил Чатакли “16 нафар жароҳат олганлар касалхонага ётқизилган ва уларнинг тўққиз нафари Алачати портидаги қурилиш майдончасида ишчилар устига кран қулаши оқибатида яраланган”, деди.

“20 сониядан камроқ вақт ичида у ерда катта фалокат юз берди. Биз қайғули манзарани кўраяпмиз, тўфон кўплаб томларни кўтариб ташлади, машиналар қулаб тушди. Бунга ақл бовар қилмайди”, деди Измир ҳокими Тунч Сойер.