Канада дунёдаги биринчи Биткоин биржа фондини яратишга розилик берди

Канада расмийлари дунёдаги биринчи Биткоин инвестиция фондини ишга туширишни маъқуллашларини эълон қилишди.

Торонто фонд биржасини назорат қилувчи Онтарио Қимматли қоғозлар бўйича комиссияси жума куни “The Purpose Investment” томонидан таклиф қилинган биржа фондини ишга туширишга рухсат берганлигини тасдиқлади, бу эса инвесторларнинг ривожланаётган рақамли валютага кириш имкониятларини оширади.

Қўмита вакили хабар беришича, фонд кейинги ҳафтадан бошлаб фонд биржасида рўйхатга олинади ва “BTCC” деб номланади.

Ўз навбатида, компания ўз жамғармаси дунёда биринчи бўлиб тўғридан-тўғри Биткоин валютасига сармоя киритади.

Сўнгги ҳафталарда Канада ва АҚШнинг бир нечта компаниялари Онтарио Қимматли қоғозлар комиссияси ва АҚШнинг қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиясига акцияларни рўйхатга олиш бўйича дастлабки таклифларни тақдим этишди.

Бу сўнгги пайтларда 2009 йилда бошланган Биткоин нархининг мисли кўрилмаган ўсиши фонида юзага келди, чунки бу ҳафта “Тесла” компаниясининг эътибори сабабли криптовалютанинг нархи 45 минг доллардан ошди. Тесла рақамли валютага 1,5 миллиард доллар миқдорида катта сармоя киритди.