Сенатнинг аксарият аъзолари Байденни “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” учун Туркияга босим ўтказишга чақирмоқда

АҚШ Сенатидаги Демократлар ва Республикачилар партияларининг аксарияти Президент Жо Байден маъмуриятини Туркияга “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун кўпроқ иш қилиши учун” босим ўтказишга чақирди.

54 сенатор эса Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни мухолифатни таъқиб этишда, танқидий оммавий ахборот воситаларини цензура қилишда, журналистларни қамоқда сақлашда айблаган хатни имзоладилар.

“Сизни Президент Эрдўған ва унинг маъмуриятини ички ва хориждаги мухолифатларга қарши зулмни дарҳол тўхтатиши, сиёсий маҳбусларни озод қилиши ва тоталитар йўналишини ўзгартириши кераклигига ишонтиришга чақирамиз”, дейилади мактубда.